Норвегия ЖЧ-2026 саралашида Исроилга қарши ўйнашдан бош тортди
Спорт
−
19 Декабрь
5602Норвегия 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш доирасида Исроилга қарши ўйнашдан бош тортди. Бу ҳақда Норвегия футбол федерацияси президенти ва собиқ футболчи Лиза Клавенесс маълум қилди.
Клавенессга кўра, Норвегия футбол федерацияси Норвегия ҳукуматининг Ғазода бегуноҳ тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳужумларни дарҳол тўхтатиш талаби билан бир позицияда туради.
“Қуръа биз учун фақат спорт жиҳатидан эмас, балки бошқа томондан ҳам қийин. Ҳеч биримиз Ғазодаги тинч аҳолига Исроил томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилган ҳужумларга бефарқ қололмайди”, деди федерация президенти.
Клавенесс шунингдек, Норвегия халқаро майдонда Исроилга қарши санкциялар қўллаш чақириқларига фаол қатнашаётганини таъкидлаган.
“Исроил ҳануз UEFA мусобақаларида қатнашмоқда. Биз бунга қарши туришимиз керак. Биз FIFA, UEFA ва Норвегия ҳукумати билан ҳолатни яқиндан кузатиб бормоқдамиз”, дейди у.
Клавенесс, шунингдек, ўз мамлакатининг Фаластин футболига бўлган яқинлигини таъкидлаган.
“Биз бу минтақага ва Фаластин футбол федерациясига бошқа кўплаб европалик федерациялардан кўра яқинроқмиз. Чунки, сўнгги 10 йилдан буён бу ерда фаолият юритяпмиз – ўқитувчилар болалар учун мактабларда ва қочқинлар лагерларида футбол фаолиятини ташкил этмоқда”, дейди у.
Маълумот учун, Норвегия ва Исроил жамоалари 2025 йил 25 март ва 11 октябрь кунлари Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида учрашиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ UEFA Миллатлар лигаси мусобақаси доирасидаги Франция-Исроил жамоалари баҳсида икки мамлакат мухлислари муштлашган эди. Ўйин олдидан Исроил мадҳияси янграётганда баъзи франциялик мухлислар ҳуштак чалиб, норозилик билдирган. Шундан сўнг ўйиннинг 20-дақиқасида муштлашув бошланган ва унда 50 киши атрофида мухлис қатнашган. Ўйиндан аввал ҳам Парижнинг шимолида чап қанот сиёсатчилари ва фаоллар ҳам футбол ўйинига қарши намойиш уюштирган. Ўйин хавфсизлик нуқтаи назаридан “ўта хавфли” даражада баҳоланган ва кучайтирилган чоралар кўрилган. Хусусан, баҳсга 4000 дан ортиқ полиция ходими ва жандармлар жалб қилинган.
LiveБарчаси