Норвегия Украинага гаубицалар етказиб берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Норвегия Украинага эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дорилар билан биргаликда 22 та ўзиюрар гаубица топширди. Бу ҳақда Қироллик Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Норвегия Украинага 22 та М109 артиллерия қуролларини захира қисмлари ҳамда артиллерия ўқ-дорилари билан топширди… Украина ушбу турдаги қуроллар билан қўллаб-қувватлашни сўраган”, дейди Мудофаа вазири Бьёрн Арильд Грам.

Қайд этилишича, Норвегия Қуролли Кучлари захирасини бир мунча вақт олдин Жанубий Кореядан келган 109 мм калибрли М22 янги артиллерияси билан тўлдириб, захирадаги эски 22 та қурилмани Украинага топширган.

Украина ҳарбийларини бу қуроллардан фойдаланишга ўқитиш Германияда Норвегия томони иштирокида амалга оширилади.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг