Норвегия россияликлар учун мамлакатга киришни чеклаб қўяди
Олам
−
23 Май
2327Норвегия Украинада давом этаётган уруш туфайли россиялик сайёҳлар учун мамлакатга киришни бутунлай чеклаб қўяди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Арктикада Россия билан деярли 200 километрлик чегара ҳудудига эга бўлган, НАТО аъзоси саналадиган Норвегия биринчи марта 2022 йилда Россия сайёҳлик визаларига чекловлар жорий этганди. Бу сафарги чеклов 29 майдан кучга киради.
“Кириш қоидаларини кучайтириш тўғрисидаги қарор Норвегиянинг Россиянинг Украинага қарши ноқонуний босқинчилик урушига қарши иттифоқдош ва ҳамкорлар тарафдори бўлиш ёндашувига мос келади”, дейди Адлия вазири Эмили Мель.
Билдирилишича, мақсадлари туризм ва бошқа зарур бўлмаган саёҳатлар бўлган Россия фуқаролари ташқи чегара орқали киришда рад этилади. Норвегияда яшовчи яқин оилаларга ташриф буюриш каби ҳолатларда истиснолар берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 май куни Норвегия Фаластин мустақиллигини расман тан олганди.
Ҳабиб Жўрабоев
LiveБарчаси