Норозиликлар самара берди. Қирғизистонда уран қазиб олиш тақиқланди

Олам 3220
image

Қирғизистон Парламенти экологик фожианинг олдини олиш мақсадида мамлакат ҳудудида уран қазиб олиш ва ишлов беришни тақиқлаб қўйди. Қарорни 90 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, қарши чиқувчилар бўлмаган.

Парламент спикери Достонбек Жумабеков буни “сиёсий қарор”, деб атаган.

“Ҳурматли депутатлар, парламент сиёсий қарор қабул қилди. Қирғизистоннинг барча минтақасида уран ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга тақиқ қўйилади. Қарорнинг асосий мақсади айнан шу эди”, деган депутат.

Парламент депутатлари мажлис вақтида мамлакатда уран қидириш учун 18 та лицензия берилганидан хабар топган. Шундан бешта рухсатнома Иссиқ Кўл биосфера ҳудудига кирувчи майдонларга тўғри келади.

Маълумот учун, сўнгги ҳафталарда қирғизистонликлар Жалолобод вилоятидаги Қизил-Омпол ва Иссиқ Кўл вилоятидаги Тош-Булоқ конларида уранни қайта ишлаш ҳамда бутун мамлакатда уран қазиб олишни тақиқлашни талаб қилиб, қатор митинглар ўтказди. Оммавий норозилик намойишларидан кейин иссиқ Кўл конида ишлар тўхтатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×