Норозиликлар сабаб, Жанубий Корея Адлия вазири истеъфога чиқди

Олам 908
image

Жанубий Корея Aдлия вазири Чо Гук оммавий норозиликларга сабаб бўлган коррупция жанжаллари ортида истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

“Менинг оиламга нисбатан давом этаётган терговлар учун одамлар олдида ўзимни айбдор ҳис қиламан“, деди Чо Гук журналистларга берган интервьюсида. 

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин мухолифат ва жамоатчиликнинг қаршилигига қарамай Жо Гукни Адлия вазири этиб тайинлаган эди. Шу куни Корея прокуратураси вазирнинг рафиқаси устидан тергов ҳаракатларини бошлади. 

Ҳукумат аъзосининг турмуш ўртоғи ҳужжатларни қалбакилаштиришд ҳамда хусусий жамғарма билан коррупция схемаларидан фойдаланишда гумон қилинган.

Мун Чже Ин мамлакатда суд тизимини ислоҳ этиш вазифасини Чо Гукга юклаган эди. Хусусан, мансабдор шахслар томонидан содир этилган коррупция жиноятларини тергов қилиш, шунингдек, прокуратуранинг баъзи ваколатларини полицияга топшириш учун алоҳида мустақил органни яратиш режалаштирилган. 

Чора-тадбирларнинг мазкур банди назорат органи ходимлари орасида кескин норозилик келтириб чиқарди. Бир неча ҳафта давомида мухолифат Адлия вазири истеъфосини талаб қилиб, қатор намойишлар ўтказди. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.6
t
×
×