Норов дунёдаги урушларга нисбатан Ўзбекистоннинг позициясини очиқлади
Local
−
19 December 2022 10605 1 minute
Можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов "Янги Ўзбекистон – ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор" мавзусидаги давра суҳбатидаги нутқида айтиб ўтди.
Ўзбекистон Ташқи сиёсат идораси раҳбарининг қайд этишича, бугунги кунда прагматик ва конструктив дипломатия ғоят муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
“Ўзбекистон можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади, деган фикрга қатъий амал қилади. Оқилона муросага асосланган дипломатиягина барча томонларнинг манфаатларига тенг ва зиддияциз жавоб беради”, дейди Норов.
Норов Президент Шавкат Мирзиёевнинг самарали халқаро ҳамкорлик дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омили экани ҳақидаги гапларига мурожаат қилиб айтишича, бу давр муаммоларини ҳал қилиш, фавқулодда инқирозли вазиятларни ҳал қилишнинг энг аниқ, мақбул ва самарали йўлидир.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August