Норов чегара масаласида Қирғизистон билан музокара ўтказди

Жамият

image

Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан чегара масаласида музокара ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, улар Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш, уларни сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилган, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашган.

Музокаралар натижасида томонлар қуйидаги ҳужжатларга имзо чеккан:

  • Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги Битим;
  • Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битим;
  • Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
  • Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми;
  • Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси ва Марказий Осиё халқаро институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
  • Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури.
  • Шунингдек, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари томонидан қўшма баёнот қабул қилинган.

Кейинроқ Владимир Норов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг