Норин трендда. Биринчи хоним куёви билан таом тайёрлаётгани сурати кун тартибига чиқди 

Жамият 30911
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева норин тайёрлаётгани акс этган суратни эълон қилди. У суратни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган.

“Мен учун энг яхши дам олиш куни – бу оилам билан бўлган вақтим. Биз тез-тез учраша олмаймиз, лекин жадваллар ва режалар бирлашганда, бу ҳар доимо ўзгача лаҳзалардир. Бу илиқлик ҳақида. Бугун биз норин пиширдик. Онам ва мен бирга овқат пиширишни яхши кўрамиз, бугун эса ошхонада кенгайтирилган гуруҳдамиз! Бу жараёнда Рания ҳам дадасига ёрдам бермоқда. Менимча, кўпроқ ҳалақит бераётганга ўхшайди. Лекин мен аралашмайман”, дейди Президентнинг қизи.

Суратда Зироат Мирзиёевага унинг куёви Отабек Умаров ёрдам бераётгани акс этган.

“Уй ва шинамлик ифори билан тўлган миллий таомларимиз - ҳар доим энг яқинларимиз билан баҳам кўрган илиқ оқшомларимиз билан боғлиқ”, дейди кенжа Мирзиёева.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда ушбу сурат трендга чиқди, норин асосий мавзуга айланди. Бундан олдиндан ҳам Президент Мирзиёевнинг қизлари дадаси ўчоқда ош пишираётгани ва онаси кулчатой тайёрлаётгани акс этган суратларни тармоққа жойлаштирган.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1021
Рейтинг: 3.1
t
×