Норин дарёси орқали олиб кирмоқчи эди, ўхшамади
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
4699Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро А.А қўшни мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний равишда Норин дарёси орқали резина қайиқ ёрдамида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўмлик 234 дона биоқўшимча маҳсулотларини олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Умуман,олганда сўнгги вақтларда божхонани айланиб ўтиш орқали Ўзбекистонга сифатсиз товарлар олиб киришга бўлган уринишлар кўпайиб бормоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон ҳудудига “Jack Daniel’s” бренди ёрлиғи ёпиштирилган сифатсиз вискиларни олиб кираётган шахслар қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси