Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
4531Ўзбекистон ҳудудига 12 ишши “Jack Daniel’s” бренди ёрлиғи ёпиштирилган сифатсиз вискиларни олиб кираётган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона хизмати хабар бермоқда.
“Даут-ата” чегара божхона пости орқали мамлакатга кириб келган фуқаро А.С.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан умумий қиймати 12 миллион сўмлик 24 шиша “Jack Daniel’s” бренди ёрлиғи туширилган вискиларни ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга урингани фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси