Норбоева Туркманистоннинг ёш Президенти билан учрашди

Олам

image

Шу кунларда Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси аёллари мулоқоти мажлисида қатнашиш учун Ашхобод шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева  Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мунтазам иш олиб боришини таъминлаш муҳимлиги таъкидланган.

“Томонлар икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигига келишиб олди”, дейилади Сенат Матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, бу йўналишда икки мамлакат аҳолиси учун зарур қўшма тадбирларни ўтказиш амалиётини давом эттириш масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Танзила Норбоева Ашхободда Туркманистон Миллий Генгеши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашди.

Маълумот учун, Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи ёки 3 миллион 362 минг 52 киши иштирок этди. Марказий сайлов комиссияси барча бюллетенларни санаб чиққач, 72,97 фоиз овоз олган Демократик партиядан номзод Сардор Бердимуҳамедов ғалаба қозонганини эълон қилди.

Кичик Бердимуҳамедов жорий йилнинг 19 март куни расман янги лавозимда иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг