Норбоева бюджет масаласида маҳаллий ҳокимликларни кескин танқид қилди

Жамият

image

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 11-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева бюджет маблағлари масаласида маҳаллий ҳокимликларни кескин танқид қилди.

“Сарфлаб бўлинган бюджетни ҳокимлар тасдиққа олиб киряпти. Бу нотўғри. Маҳаллий кенгашлар бунга йўл қўймаслиги керак. Умуман олганда, бюджетни ижрога йўналтиришга рухсат бериш керак”, дейди Сенат раиси.

Танзила Норбоева Республика даражасида тартиб-тамойилга амал қилиниб, маҳаллий ҳокимликларда эса, амал қилинмаслигини келтириб ўтди.

“Нега Республика бюджети бир тийин маблағини Олий Мажлис қуйи палатаси ва Сенат орқали тасдиқланиб, қонун сифатида Президент томонидан имзоланганидан кейин сарфлай бошлайди? Нега Республика даражасида бу тартиб-тамойилга амал қилинадию, маҳаллий ҳокимликлар эса бунга амал қилмайди?”, дейди Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг