Норбоева: “Аёлига зўравонлик қилаётганларга кўрилаётган чоралар етарли эмас”

Жамият

image

Аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни 21-ялпи мажлис давомида Сенат раиси Танзила Норбоева таъкидлади

Мажлисда Сенат раиси аёлларни реабилитация қилиш марказлари фаол иш олиб бораётганидан сўз очган. 

“Ҳозир жойларда нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан аёлларни реабилитация қилиш марказлари ҳам фаол иш олиб бораётгани ҳақида фикр билдирди.

ННТ томонидан аёлларни реабилитация қилиш марказлари халқаро стандартлар асосида иш олиб боряпти. Биз хотин-қизларга ижтимоий ёрдам беришда уларнинг тажрибасидан ҳам фойдаланишимиз керак. Шунингдек, мазкур йўналишда кадрлар салоҳияти масаласи ҳам муҳим. Кимлар аёлларни реабилитация қиляпти? Кимлар аёлларга психолигик, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беряпти? Бу борада ҳам етарлича муаммолар бор”, дейди Норбоева.

Таъкидланишича, бугунги кунда ёрдамга муҳтож аёлларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя ордери бериляпти. Бироқ, аёл бир ойдан сўнг яна зўравон эр билан ҳаётни давом эттиришга мажбур бўлади.     

“Бундан ташқари, бугунги кунда ёрдамга муҳтож аёлларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя ордери бериляпти. Лекин ўша аёли бир ойдан сўнг, яна зўравон эри билан ҳаётини давом эттиради. Яна бошқаттан аввалги салбий ҳолатлар бошланади.

Шунинг учун биз биринчи навбатда бу тоифадаги аёлларни тўлиқ нормал ҳаётга қайтариш чораларини кўришимиз керак. Уларни “Аёллар дафтари”га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чорасини кўриш лозим. Бу ҳам инсон ҳуқуқи, аёл ҳуқуқи. Аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас. Гарчанд улар  қонунчилигимизда белгиланган бўлишига қарамай. Шундай бўлса ҳам бу бўйича ишларни тизимли назоратга олиш керак”, дейди Сенат раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг