Номаълум шахс Украина Президенти идораси олдида ўзини ёқиб юборди
Олам
−
26 Февраль 2020
5597Бугун, 26 февраль куни номаълум шахс Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленскийнинг идораси олдида ўзини ўт қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Шу куни Зеленскийнинг офисида шифокорлар митинги бўлиб ўтди. Улар коммунал нотижорат корхоналарни оптималлаштириш ва қайта қуриш ниқоби остида фаолият олиб бораётган тиббий муассасаларига қарши чиққан.
Украинанинг "Диреcт" телеканали маълумотларига кўра, бир эркак ўзини шифокорлар намойиши пайтида ёқиб юборган. Митингда бўлганлар ва полициячилар уни тезда ташқарига чиқаришган. Ҳозирда у тирик ва ҳуши жойида.
Айни пайтда ўзини журналистларга Суми вилоятининг фуқароси Александр Бурлаков деб таништирган киши, митинг иштирокчиси эмаслигини ва бир неча кундан буён Зеленскийнинг идорасида эканлигини айтди. "Ҳокимият мени тингламайди", деди у.
Бурлаков маҳаллий ҳокимият жамоатчиликка ер участкаларини тақсимлашга рухсат бермаганига қарши норозилик билдирган. "Мен бу ерга биринчи марта келмаяпман. Мен шунчаки эшитишларини хоҳлайман", дея қўшимча қилди у.
Ҳозирда Александр Бурлаков касалхонага жойлаштирилган.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси