Номаълум шахс “Мона Лиза” асарига ҳужум қилди (видео) 

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Париждаги Лувр музейига ташриф буюрган шахс Леонардо да Винчининг “Мона Лиза” номи билан машҳур “Жоконда” асарига торт улоқтирди. Бу ҳақда “G1” нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу шахс оломон орасида бўлган ва машҳур картинага торт улоқтирган. Шундан сўнг маданият муассасаси қўриқлаш хизмати торт улоқтирган шахсни ҳайдаб юборган ва музей ходимлари бинони тозалашга киришган. 

Дунёга машҳур асарни булғаган вандалнинг кимлиги ва бунинг сабаблари номаълум. Шу билан бирга, расмнинг ўзига зарар етмаган, чунки у кристалл пластинка билан ҳимояланган. 

Маълумот ўрнида, “Мона Лиза”га қилинган бу ҳужум биринчиси эмас. 2009 йилда сайёҳ расмга пиёла улоқтириб, уни ҳимоя қилувчи ойнага зарар етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг