Ноқулай об-ҳаво туфайли икки аэропорт фаолияти вақтинча чекланди
Жамият
−
30 Декабрь 2022
5754Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Тошкент” ва “Андижон” халқаро аэропортлари фаолияти чекланди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Тошкент аэропортида қуюқ туман сабабли кўриш масофасининг пастлиги “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9614 (Москва-Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлди.
HY336 (Жидда-Тошкент) рейси эса Навоий халқаро аэропортига йўналтирилган. Об-ҳаво яхшилангач, борт йўловчилар билан пойтахт аэропортига учиб келган.
“Андижон” аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилди. HY091 (Тошкент-Андижон) ва HY049 (Андижон-Самарқанд) рейслари Фарғона аэропортидан ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. “Андижон” аэропорти раҳбарияти томонидан йўловчилар учун Фарғона аэропортига транспорт ташкил қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь