Тошкентда туман туфайли қатор рейслар кечиктирилди
Жамият
−
07 Декабрь 2019
5473Тошкентда ноқулай об-ҳаво самолётларнинг парвози жадвалига таъсир қиляпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” милилй авиакомпанияси маълум қилди.
“Ҳурматли йўловчилар ва кутиб олувчилар! Ноқулай об ҳаво (туман, кўриш даражасининг пастлиги) сабабли аэропортга кечикиб келади”, дейилади хабарда.
Хусусан, HY-202 Лондон-Тошкент рейси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнолмай, Навоий шаҳридаги қўшимча аэропортга йўналди.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент-Деҳли йўналишидаги HY-423 рейсининг учиш вақти ҳозирча 11:30 га кўчирилган.
Тошкент-Бангкок кйўналишидаги HY-533 рейси номаълум муддатга кўчирилган. Қарши-Москва йўналишидаги HY-623 рейси ҳам учиш учун вазият яхшиланишини кутяпти.
Булардан ташқари, Тошкент-Қарши, Тошкент-Бухоро йўналишидаги рейслар ҳам об-ҳаво шароити яхшиланишини кутяпти.