Ноқонуний дори воситалари сақланувчи “яма” аниқланди
Жамият
−
23 Май 2019
4013Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ шаҳар бўлими ва Тошкент вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х. ўз хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини ноқонуний равишда муомалага киритишга мўлжалланган “яма” ташкил этганлиги аниқланган.
Хусусан, ушбу “яма”да Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 320 млн. сўмлик дори воситалари ҳамда 84 кг “Латун” (рангли металл) парчалари сақланаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15