Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима оширилмоқда
Жамият
−
06 Июнь 2022
3934Дарахт, бута ва бошқа ўсимликларни ҳамда ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик учун ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чоралари белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида келтирилган.
Унга кўра, дарахт, бута ва бошқа ўсимликларни ҳамда ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлаганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдори оширилмоқда.
Жумладан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдорлар учун йигирма бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда.
Шунингдек, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чораларини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, 2019 йилда 3 733, 2020 йилда 7 812, 2021 йилда эса 8 243 туп дарахтлар ноқонуний кесилган.
Йиғилишда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь