Нодирбек Ёқубов Пискент туманига ҳоким этиб тайинланди

Local

image

Нодирбек Гулмурадович Ёқубов Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Нодирбек Ёқубов 1975 йил 25 сентябрда Тошкент вилоятида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

У фаолияти давомида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends