Нодирбек Якубов Пискент туманига ҳоким этиб тайинланди
Жамият
−
16 Январь
7262Нодирбек Гулмурадович Якубов Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.
Нодирбек Якубов 1975 йил 25 сентябрда Тошкент вилоятида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У фаолияти давомида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган.
LiveБарчаси