Нодирбек Абдусатторов ёш шахматчилар рейтингида пешқадамга айланди

Sport

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) эълон қилган янги рейтингга кўра, ёш шахматчилар орасида етакчига айланди.

Нодирбек бу борада ҳиндистонлик Гукеш Доммаржуни ортда қолдириб, ёшлар ўртасидаги рейтингда карвонбошиликни ўз қўлига олди. Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров эса рейтингда 5-ўринда бормоқда.

Абдусатторов катталар рейтингида эса 11-ўринда банд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 ёшли ўзбекистонлик шахматчи халқаро турнирда етакчига айланиб олгани хабар қилинганди.

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирда Абдусатторов 4 та турда 3 очко жамғаришни уддалади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends