Нодирбек Абдусатторов Туркияда ҳам олтин медални ютди
Спорт
−
29 Август 2022
10184Ўзбекистонлик таниқли шахматчи Нодирбек Абдусатторов Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида муносиб иштирок этди.
Қайд этиш керакки, Туркия суперлигаси мусобақасида шахматчилар жамоаларга бўлинган ҳолда 13 раунд ўзаро баҳс олиб борган. Абдусатторов “Турк ҳаво йўллари” шахмат клуби таркибида дона сурган. Нодирбекнинг жамоаси суперлига якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритган.
Қўшимчасига, Нодирбек лига якунида 9 очко жамғариб, иккинчи доскада шахсий кўрсарткичлар бўйича олтин медални қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов бошчилигидаги шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 28 июлидан 10 августигача Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида зафар қучган эди.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 2021 йилнинг декабрь ойида Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид ва блитс йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15