Нодирбек Абдусатторов 50 минг долларлик турнирда ғолиб бўлди
Спорт
−
09 Июль
6873Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Тошкент шаҳрида ўтказилган FIDE жаҳон чемпиони, гроссмейстер Рустам Қосимжонов халқаро турнирида чемпион бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Мусобақанинг охирги турида Абдусатторов озарбайжонлик Шаҳриёр Мамадиёровга қарши дона суриб, дурангга имзо чекди. Умумий ҳисобда 19 ёшли Нодирбек 6,5 очко жамғариб, 1-ўринни банд этди.
Турнирнинг амалдаги ғолиби ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 6 очко билан, 2-ўринни эгаллади. Кучли учликка 5,5 очко билан Шаҳриёр Мамадиёров якун ясаб берди.
Қўшимча рейтинг балларига кўра, Рустам Қосимжонов 5-поғонани банд этди.
Абдусатторов мусобақа ғолиби сифатида 12 минг, 2-ўрин эгаси Жавоҳир Синдоров 8 минг, Шаҳриёр Мамадиёров эса 6 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь