Нодирбек Абдусаттаров рейтингда Магнус Карлсенни ортда қолдирди

Спорт

image

Жорий йилнинг 28 июль – 10 июль кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз тарихида илк марта биринчи ўринни қўлга киритди.

17 ёшли ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов олимпиадада дунёнинг энг кучли шахматчилари, жумладан норвегиялик Магнус Карлсен, нидерландиялик Аниш Гири ва америкалик Фабиан Каруанони ортда қолдириб, олимпиада доирасида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. 

Абдусатторов биринчи доскада 11 ўйин ўтказиб, етти марта ғалаба қозонди, уч марта дуранг ўйнади ва бир марта мағлубиятга учради. Шу тариқа ўзбекистонлик гроссмейстер 2803 рейтинг очкоси жамғарди. Нодирбекдан фақат ҳиндистонлик   (2867) Гукеш Доммаражму ўзиб кетди. Бироқ ўзаро учрашувда Абдусатторов Гукешни мағлуб этган.

Шу билан бирга, Абдусатторов олимпиадада 2022 йил август ҳолатига кўра жаҳон рейтингининг кучли ўнталигидан ўрин олган шахмат усталарининг барчасини ортда қолдирган.

Нодирбекдан ортда қолган шахматчилар орасида Магнус Карлсен (1 рейтингдаги ўрни) америкалик Фабиан Каруано, нидерландиялик Аниш Гири (9) ва озарбайжонлик Шахриёр Мамедёров (10) бор. Гукеш жаҳон рейтингида 38-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, 2024 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади. Ўзбекистон эса ушбу мусобақага 2026 йилда мезбонлик қилиш имкониятини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг