Нобель мукофотига Гутерришнинг номзоди қўйилди
Олам
−
03 Октябрь
4363БМТнинг Фаластин қочқинлар агентлиги (UNRWA), Халқаро суд ва БМТ раҳбари Антониу Гутерриш бу йилги тинчлик учун Нобель мукофотига номзодлар қаторида. Бу ҳақда эксперт хулосаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, глобал можаролар билан нишонланадиган 2024 йилда қўмита тинч аҳоли ҳаётини осонлаштиришга ёрдам берадиган гуманитар ташкилотларга эътибор қаратади.
“UNRWA ушбу номзодлардан бири бўлиши мумкин. Улар Ғазодаги урушдан азият чекаётган фаластинлик тинч аҳоли учун жуда муҳим ишларни амалга оширмоқда”, деди Осло тинчлик тадқиқот институти директори Ҳенрик Урдал.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС ҳужумида ташкилотнинг айрим ходимлари иштирок этгани ҳақидаги Исроил даъволари ҳисобга олинса, UNRWA’га мукофот берилиши мунозаралар остига қолади.
Норвегия парламенти томонидан тайинланган беш аъзолик махфий мукофотлар қўмитаси, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги халқаро тартиб ва унинг шон-шарафи - Бирлашган Миллатлар Ташкилотини мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратмоқчи бўлиши мумкин. Тинчлик учун Нобель мукофоти соҳибаси, тарихчиси Асле Свиннинг фикрича, бу мукофотни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга беришни англатиши мумкин.
“Гутерриш БМТнинг асосий рамзидир. Халқаро суднинг энг муҳим масъулияти эса халқаро гуманитар ҳуқуқнинг глобал қўлланилишини таъминлашдир”, деди Свин.
Аммо қўмита мукофотни ҳеч кимга бермаслик тўғрисида қарор қабул қилиши ҳам мумкин, бу 19 марта содир бўлган. Энг охирги марта бу каби ҳодиса 1972 йилда бўлган.
Нобель мукофотига номзодлар 50 йил давомида сир сақланади, аммо номзодлар ўз танловларини ошкор қилишлари мумкин. Таниқли номзодлар орасида БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги, Рим папаси Франциск ва британиялик табиатшунос Дэвид Аттенборо бор. Бу йил мукофотга жами 286 нафар номзод кўрсатилган.
Ўтган йили мукофот қамоқдаги эронлик аёллар ҳуқуқлари фаоли Наргис Муҳаммадийга топширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Эроннинг ҳужуми ҳақида фикр билдирмагани учун Антониу Гутерришни “персона нон грата” деб эълон қилган ҳолда Исроилга киришни тақиқлаганди. . Шундан сўнг Гутерриш Эроннинг Исроилга қилган ҳужумини қоралаган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси