Нияти бўлмаса, нега гапиряпти – Байден Путиннинг ядровий зарбага муносабатини танқид қилди
World
−
28 October 2022 6090 1 minute
АҚШ Президенти Жо Байден Россия раҳбарияти ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли билан боғлиқ масалаларга хавфли ёндашаётганини айтди. Унинг сўзларини “NewsNation” нашри келтирмоқда.
Қайд этилишича, Байдендан Президент Владимир Путиннинг Россия ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланиш зарурлигини аниқ айтмагани ҳақидаги сўзларига изоҳ бериш сўралган.
“Агар унинг бундай нияти бўлмаса, нега бу ҳақда гапиришни давом эттирмоқда? Нега у тактик ядро қуролини қўллаш имконияти ҳақида гапиряпти? У бу масалага жуда хавфли ёндашяпти”, дея жавоб берган Байден.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядро уруши эҳтимоли ҳақидаги саволга ядро қуроли мавжуд экан, ундан фойдаланиш хавфи ҳам мавжудлигича қолади деб жавоб берган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August