Нишонда Барса ва Бавария футболчилари. “Ньюкасл” селекционерлари ишга киришди

Спорт 1919
image

Аввалроқ, “Ньюкасл” германиялик Тимо Вернер (“Челси”) ва франциялик Клемен Лангле (“Барселона”) билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
 
“Оқ-қоралар” саудиялик инвесторлар томонидан сотиб олинганидан сўнг, клуб селекционерлари таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта футболчини сотиб олиш ниятида.

Журналист Кристиан Фолкнинг сўзларига кўра, раҳбарият “Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньога алоҳида қизиқиш билдирган ва айни дамда шартнома шартлари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, “Сен-Жеймс Парк” эгалари 2022 йилнинг ёзида “Бавария” ҳимоячиси Никлас Зюлени олиб келишмоқчи, у мавсум охирида эркин агентга айланади.

Маълумот учун, Стив Брьюс шогирлари АПЛнинг 7-туридан сўнг, 3 очко жамғарган ҳолда 19-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.7
t
×