Нега одамларнинг мияси турлича қарийди?
Саломатлик
−
10 Ноябрь
8396Инсон мияси аста-секин қарийди, лекин жараёнга кўпинча генетика ва турмуш тарзи таъсир қилади. Бу ҳақда “Genomic Psychiatry” журналида чоп этилган тадқиқотда келтирилган.
Тадқиқотга кўра, жисмоний ва ақлий фаоллик, нормал қон босими ва холестерин миқдори, тамаки чекишни ташлаш, бошқа тилда гаплашиш ва мусиқа асбобида чалишни билиш миянинг қаришини секинлаштирадиган асосий омиллардандир.
“Бир нечта омиллар когнитив қаришни тезлаштиради. Кичикроқ омилларнинг ҳар бири биргаликда ушбу хавфни бироз ошириши мумкин”, деган янги мақола муаллифи ва Эдинбург университетининг Lothian Cohort Research директори Саймон Кокс.
Агар сиз барча турмуш тарзи омилларини бирлаштирсангиз, тахминан 20 фоиз ҳолларда улар 70 ёшдан 82 ёшгача бўлган одамларнинг когнитив функциясининг пасайишига таъсир қилади.
Олимлар шотландларнинг иккита гуруҳини ўрганган – бири 1921 йилда, иккинчиси 1936 йилда туғилган. Уларнинг барчаси 11 ёшида когнитив тестдан ўтган. Улар 70, 80 ва 90 ёшда когнитив функция ва жисмоний тайёргарликни текшириб, қайта синовдан ўтказилган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, одамлар икки босқичда – тахминан 44 ва 60 ёшда қарийди.
“Биз иштирокчиларни биринчи марта 73 ёшида MRTдан ўтказдик. Тадқиқотнинг мен учун энг таъсирли жиҳатларидан бири бу – уларнинг сканерлашлари орасидаги фарқлар қанчалик катта эканлиги. Уларнинг барчаси бир хил ёшда бўлишига қарамай, баъзи миялар бутунлай соғлом кўринарди. Шу билан бирга, бошқалар оқ материя бирикмаларининг сезиларли даражада қисқариши ва зарарланишини, шунингдек, когнитив қариш ва деманс билан боғлиқ бошқа хусусиятларни намойиш этди”, деган олим Саймон Кокс.
Оқ модда – бу мия ҳужайралари ва асаб тизимининг қолган қисмлари ўртасида алоқаларни ташкил этувчи тўқима бўлиб, бу ҳудудларга нерв сигналлари орқали бир-бири билан алоқа қилишга ёрдам беради. Қисқартирилган ёки шикастланган оқ модда миянинг ахборотни қайта ишлаш қобилиятини секинлаштириши мумкин.
“Бу бизга 73 ёшда миянинг қариши муқаррар эмаслигини кўрсатади, шунингдек, бизни янги мияга эга бўлган бахтли одамларга тақлид қилиш учун нима қилишимиз мумкинлигини ўрганишга ундайди”, дея қўшимча қилган Кокс.
Хотираси 20-30 ёшникидек ўткир бўлган кекса одамлар “когнитив супер қарилар” дейилади. Аммо олимлар миянинг қариши жуда индивидуал жараён эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш кераклиги ҳақида хабар берилганди. Овқатланиш рационини тузишга жиддий эътибор бериш орқали қарилик ва у билан боғлиқ нохуш оқибатларни, масалан, ажин тушишини анча кечиктириш мумкин.
LiveБарчаси