Тошкентда аянчли ЙТҲ: 1 қурбон, 6 жабрланувчи бор

Жамият 2928
image

Бугун, 26 июль куни пойтах Тошкент шаҳрида юз берган аянчли йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди ва олти киши турли даражада жароҳат олди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ соат 07:20 да Сергели тумани Биродарлик кўчасида содир бўлган. Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. 33 ёшли Камал Н. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Nexia русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли Артур Б. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Камал Н. ва уч нафар йўловчилар (25 ёшли Зинур М., 30 ёшли Павел Р., 27 ёшли Дмитрий Н.), Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. ва 55 ёшли йўловчи Марина К. тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

ЙТҲ сабаби Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3.1
t
×