Ниқоб билан Мбаппе ўз имкониятларининг 60 фоизинигина кўрсата олади – Рики
Спорт
−
09 Июль
2631Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Евро-2024'да ҳимоя ниқобида ўйин кўрсатиши унинг майдонни кўриш имкониятини камайтиради. Бу ҳақда Рики номи билан машҳур бўлган испаниялик собиқ футболчи Иван Санчес-Рико “Relevo”га берган интервьюсида маълум қилди.
“Ниқоб билан ўйнаганимда ўзимни жуда ноқулай ҳис қилганман. Бу жуда қийин вазият. Энг ёмони, ниқоб билан тўп тепсангиз, узатмаларда ишончсизликни ҳис қиласиз. Бундан ташқари, ниқоб ўйин давомида кўриш қобилиятини ёмонлаштиради. Шу боис, Мбаппе ўз имкониятларининг 60 фоизида ўйнайди, деб ўйлайман”, дейди Рики.
Қайд этиш жоиз, Мбаппе 2024 йилги Европа чемпионатининг дастлабки ўйинида бурни синганлиги сабабли ҳимоя ниқобида ўйнашга мажбур бўлмоқда, жароҳатдан кейин франциялик футболчини операция қилиш керак эди, бироқ шифокорлар Килиан қитъа чемпионатининг қолган қисмини ўтказиб юбормаслиги учун операцияни кечиктирмоқда.
Маълумот учун, Франция Евро-2024 финалига чиқиш учун Испанияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.