Нигериядаги тошқинлар оқибатида 200 га яқин одам ҳалок бўлди

Олам

image

Нигерияда давом этаётган кучли сув тошқинлари қурбонлари сони 195 кишига етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлигига таяниб, “Punch” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, сув тошқини қурбонлари сони 195 кишига етган. Нигерия Фавқулодда вазиятлар агентлиги вакили Манзо Эзекиэль Бенуэ дарёси яқинидаги ҳудудлар аҳолисини сув сатҳи кўтарилаётганидан огоҳлантириб, уйларини тарк этишга чақирган.

Маълумот учун, Нигерия ҳукумати мамлакатда давом этаётган сув тошқинлари сабабли бир қатор штатлардан аҳолини эвакуация қилишни бошлагани ҳақида огоҳлантирган. БМТ маълумотларига кўра, август ойи ўрталарида Африканинг марказий ва ғарбий қисмида сув тошқинлари сабаб 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 700 га яқин киши жароҳатланган. Сув тошқинлари 25 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларига ҳам зарар етказган, тўрт минг бошдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ямандаги сув тошқинлари оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нигерия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made