Нигерияда сув тошқинлари камида 49 кишининг ҳаётига зомин бўлди, минглаб одамлар уйсиз қолди
Олам
−
27 Август
2044Нигерия шимоли-шарқида кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқини сабаб камида 49 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар уй-жойини тарк этди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги матбуот котиби Манзо Эзекиэлга кўра, мамлакат шимоли-шарқидаги учта штат, Жигава, Адамава ва Тараба тошқинлардан қаттиқ зарар кўрди, 41,344 киши бошқа жойга кўчирилган.
Сув тошқинлари, шунингдек, 693 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилган. Айни пайтда Нигерия озиқ-овқат нархининг юқорилиги кузатилмоқда. Бундан ташқари, кучли ёмғирлар деҳқончиликдаги муаммоларни янада кучайтирган. Деҳқонлар қуролланган шахсларнинг такрорий ҳужумлари туфайли ўз фермаларини ташлаб кетишмоқда.
“Бизда ҳали сентябрь ва октябрь бор. Сентябрда август ойига қараганда ёмғир кўпроқ ёғади, ўша вақтга етганимизда вазият қандай бўлишини фақат Худо билади”, деди Манзо Эзекиэль.
Маълумот учун, 2022 йилда Нигерияда сўнгги ўн йилликдаги энг кучли сув тошқини кузатилган. Унда 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 1,4 миллионга яқин киши кўчирилган, шунингдек сув тошқини 440,000 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яманда сув тошқини 60 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.
LiveБарчаси