Нигерияда қирғин. Отишма вақтида 70 га яқин одам ҳалок бўлди
Олам
−
10 Июнь 2020
6464Нигериянинг шимоли-шарқида жойлашган Борно штатида "Боко Ҳарам" радикал исломий гуруҳининг жангарилари томонидан ҳужум амалга оширилди. Оқибатда камида 69 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар Фадума Колорам қишлоғига ҳужум қилган. Хабар қилинишича, улар автомобиллар ва мототцикллар да юриб, одамларга қарата ўт очган. Қишлоқни вайрон қилган ва 1,2 минг бош қорамол ва туяни ўғирлаб кетишган.
Маълумот учун, Нигерияда "Исломий давлатнинг Ғарбий Африка вилояти" деб номланувчи "Боко Ҳарам" радикал исломий гуруҳи фаолият юритади. Унинг жангарилари Ғарбнинг таълим моделига қарши чиқиб, мамлакатда шариатнинг жорий қилинишини талаб қилишади. Нигер, Камерун ва Чад томонидан олиб борилган ҳарбий кампанияга жавобан мунтазам равишда қилинадиган ҳужумларнинг аксарияти ушбу гуруҳ томонидан амалга оширилади.
LiveБарчаси