Нидерландиядан 4 минг йиллик мурдалар макони топилди

Олам

image

Нидерландиянинг марказий ҳудудида ариқлар ва қабристонлардан ташкил топган 4 минг йиллик макон топилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Унда айтилишича, камида учта футбол майдонига тенг бўлган, тупроқ ва ёғочдан иборат мазкур зиёратгоҳ қуёш нурига қараб қурилган. Иморатда махсус ёриқлар бўлиб, у ердан кирган қуёш нури остида қурбонликлар қилинган. Тадқиқотчилар у ердан ҳайвонлар скелетлари, инсон бош суяклари ва бронзадан ясалган найзанинг учи каби қимматбаҳо буюмларни топган.

“Бу зиёратгоҳ одамларнинг йилнинг махсус кунларини кузатиш, маросимларни бажариш ва марҳумларни дафн қилиш учун жуда муҳим жой бўлган бўлиши керак. Йўллар бўйлаб қатор устунлар жойлашган”, дейилади мазкур ҳудуддан 70 километр узоқликда жойлашга Тиел шаҳри муниципалитетининг баёнотида.

Маълумот учун, 2017 йилдан бери археологлар томонидан ушбу жойни қазиш пайтида бир нечта қабр ҳам топилган. Қабрлардан биридан шиша мунчоқ билан кўмилган аёл жасади топилган. Бу Нидерландиядан топилган энг қадимги мунчоқ бўлиб, тадқиқотчилар ушбу ҳудуддаги одамлар деярли 5 минг километр узоқликдаги одамлар билан алоқада бўлганини исботлаган. Шунингдек, сўнгги топилмаларнинг баъзилари Тиел шаҳридаги маҳаллий музейда ҳамда Нидерландия миллий қадимий музейида намойиш этилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг