Нидерландия ЖЧ тарихидаги ноёб рекордни ўрнатди
Sport
−
30 June 3892 1 minute
Нидерландия миллий терма жамоаси футбол тарихида кетма-кет учта Жаҳон чемпионатида асосий ёки қўшимча вақтда бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмасдан мусобақани тарк этган илк жамоага айланди.
2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Нидерландия Марокашга пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва мундиаль билан хайрлашди.
Сўнгги учта мундиаль – 2014, 2022 ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатларида нидерландлар гуруҳ босқичи ҳамда плей-офф баҳсларида асосий ёки қўшимча вақтда мағлубиятга учрамади. Жамоанинг ушбу турнирлардаги барча чиқиб кетишлари фақат пенальтилар сериясида юз берди.
2014 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Нидерландия Аргентина билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
2022 йилги мундиалда эса яна Аргентина билан чорак финалда 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам Нидерландия асосий ва қўшимча вақтда мағлуб бўлмаган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.
Қизиғи шундаки, Нидерландия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида асосий вақтда сўнгги бор 2006 йилда мағлуб бўлган. Ўшанда жамоа 1/8 финалда Португалияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Шу тариқа, нидерландлар қарийб йигирма йил давомида Жаҳон чемпионатларида асосий вақтида мағлуб бўлмаган ҳолда ўзига хос тарихий натижа қайд этди.