Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш устида ишлаяпти

Олам

image

Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича бир қарорга келиш учун ҳамкорлар билан яқиндан ишламоқда. Бу ҳақда бугун, 4 май куни Нидерландия Бош вазири Марк Рютте Гаагада Украина Президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Биз шерикларимиз билан Украинага F-16 самолётларини етказиб бериш бўйича олиб борилган муҳокамалар натижаларига кўра бир хулосага келиш учун яқиндан ишлаяпмиз. Ҳозирча бир хулосага келганимиз йўқ”, деган Марк Рютте. 

Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари худди шундай мунозаралар гаубицалар, Леопард 2 танкларини етказиб бериш бўйича ҳам бўлиб ўтганини эслатиб ўтган. Бунинг натижасида эса ҳозирда Леопард 2 танклари ва гаубицалар Украинага топширилган.

Нидерландия Бош вазири Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақида тўхталар экан, иттифоқнинг Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитида бу борада аниқ қадамлар қўйилиши муҳимлигини таъкидлаган. 

“Биз Украинанинг амбицияларини қўллаб-қувватлаймиз. Эндиликда аниқ қадамлар қўйишимиз, лекин буни биргаликда қилишимиз керак”, деган Бош вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

қирувчи самолёт Украина F-16 Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг