Нидерландия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

Олам

image

Нидерландия ҳукумати мамлакатда инглиз-швед фармацевтика компанияси AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишни икки ҳафта – 28 мартга қадар тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар бермоқда.

Дания ва Норвегия томонидан берилган, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлардан сўнг Голландиянинг Дори воситалари идораси эҳтиёт чораси сифатида ушбу қарорни қабул қилган.

Ҳукумат баёнотида таъкидланишича, Нидерландияда бундай ҳолатлар ҳали қайд этилмаган ва айнан шу дори юборилиши туфайли қон қуйқалари пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисида далиллар йўқ.

Нидерландия ҳукумати Европа Дори воситалари агентлиги томонидан ўтказилган текширув натижаларини кутаётганини айтди. Препаратни қўллашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор туфайли расмийлар 43 мингта эмлаш навбатини бекор қилишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг