Неймарнинг ўрнини олиб қўймасликка ваъда бергандим – Мбаппе

Спорт 3720
image

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖдаги жамоадоши бразилиялик Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди. 

“Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганимдан сўнг, Неймарга унинг ўринбосари бўлмаслигимни, ўша йили “Олтин тўп”га даъвогар бўлишимни айтган эдим. Чунки у мавсумни ёмон ўтказган эди, лекин жамоадаги ўрнинини олиб қўймасликка ваъда бергандим. Мухлисларнинг Неймарга муносабати икки хил. Бразилияда одамлар хотиржамроқ, Францияда эса жиддийроқ. Бу ерда шахсиятни кўрсатишни тўғри иш, деб ҳисоблашмайди” дейди Мбаппе. 

Килиан, шунингдек, Неймарнинг покер ўйнаши ва французларнинг истаклари ҳақида гапирди:

“Менимча, у буни тушуна бошлади. Аввалига жуда қийин бўлди, буни ҳақорат сифатида қабул қилди. Унинг портрети Эйфель минорасида намойиш қилинганидан олти ой ўтгач, одамлар Неймарнинг покер ўйнашидан норози бўла бошлади. Француз халқи нимани исташингизни яхши билади, шунинг учун уларга кўрсатишнинг ҳожати йўқ. Оддий одамлар футбол ўйнашингизни кўришни хоҳлайди холос”.

Эслатиб ўтамиз, Месси Парижга келгач, Мбаппенинг “Реал”га ўтиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе ижарада ўтказган бир йиллик мавсумдан сўнг, 2018 йилда “Монако”дан 180 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. ПСЖ либоси остида 107 ўйинда майдонга тушиб, 97 та гол урган. Неймар эса 2017 йилда “Барселона”дан 222 миллион еврога сотиб олинган. Парижликлар сафида у 70 ўйинда 56 марта рақиблар дарвозасини  ишғол этган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 2.9
t
×