Неймарнинг сафга қачон қайтиши маълум бўлди
Спорт
−
06 июн 1624 2 дақиқа
Бразилия терма жамоасининг барча даврлардаги энг яхши тўпурари Неймар келаси ҳафтадан тўлиқ машғулотларга қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Estadão” нашри хабар берди.
“Неймарнинг ҳолати аниқ. У ҳозир индивидуал машғулотлар ўтказмоқда. Бугун, 6 май куни МРТ текширувидан ўтади. Текширув натижаларига кўра, келаси ҳафтадан жамоа билан умумий машғулотларга қўшилиши мумкин”, деди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти.
34 ёшли Неймар Бразилия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Коритиба”га қарши учрашувда (0:3) болдиридан жароҳат олган эди. У ўйиннинг 65-дақиқасида майдонни тарк этган.
Шунга қарамай, Неймар Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган. Май ойи охирида терма жамоа шифокори Родриго Ласмар футболчини икки-уч ҳафта давомида майдонга туша олмаслигини маълум қилган эди.
Неймар аллақачон Панамага қарши ўртоқлик учрашувини (6:2) ўтказиб юборди. Шунингдек, унинг бугун, 6 июнь куни Мисрга қарши баҳсда ва Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинларида иштирок этмаслиги мумкин.
Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 128 та учрашувда майдонга тушиб, 79 та гол урган. Унинг миллий жамоа таркибидаги сўнгги ўйини 2023 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Live
Барчаси