Неймар янги соч турмагини “кўз-кўз қилди”
Спорт
−
11 Ноябрь 2021
3105Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар янги имижи билан мухлислар эътиборини қозонди.
Гап шундаки, футболчининг янги соч турмагида суперқаҳрамон Бэтмен логотипи тасвирланган. У жорий йил ноябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида иштирок этиш учун миллий терма жамоа базасида машғулот ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Франция чемпионатида 8 та ўйин ўтказган ва 3 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иккита ўйин ўтказади. “Селесао” 12 ноябрь куни Колумбия, иккинчиси эса 17 ноябрда Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023