Неймар узоқ муддат ПСЖда қолиши мумкин

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Неймар бошқа клубга ўтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи 2027 йилгача Париж клубини тарк этмоқчи эмас. Унинг клубдаги дўсти Лионель Месси ПСЖдан кетишга қарор қилса ҳам, Неймар режаларини ўзгартирмайди.

Бразилиялик футболчини мавсумига 36 миллион евролик маош тўлиқ қониқтирмоқда. Неймар Европада бу каби вариантни топиш қийин бўлишини яхши тушуниб турибди.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда у Лига 1 да 20 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ ҳужумчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made