Неймар тўп тепадиган клуб жаҳон рекордини ўрнатди

Спорт

image

Кеча, 12 март куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “Ал-Иттиҳод”га қарши Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) 1/4 финал жавоб ўйинида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Шу тариқа, Неймар жамоадошлари кетма-кет 28 та ғалабага эришиб, янги жаҳон рекордчисига айланди. Жамоа бу даврда 81 та гол урди ва 8 та гол ўтказиб юборди.

Аввалги рекордни 2016 йилда Уэльснинг “Нью-Сейтс” клуби ўрнатган. Клуб 27 ўйинли ғалабали серия қайд этган. Уэльс клубигача 44 йил давомида Нидерландиянинг “Аякс” клуби рекордини ҳеч қайси жамоа янгилай олмаган. Амстердамликлар кетма-кет 26 та ўйинда ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг