Неймар ПСЖнинг юраги, мен эса унга ёрдамчи – Мбаппе

Спорт 1866
image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Мбаппе жамоадоши Неймар ҳақида гапирди. Бу ҳақда AS нашри ёзмоқда.

“Неймар майдонда ҳамма нарсага қодир. У дунёдаги энг зўр ўйинчи. Неймар Парижга келганидаёқ, биз унинг нималар қила олишини англадик. Неймар ҳамма нарсани тушунади. 

Ҳар доим буюк футболчилар биргаликда ўйнаш учун яралган деб ҳисоблаганман ва бу бизга нисабатан ҳам тўғри келади. ПСЖга келганимда бизнинг мақомларимиз ўрнатилди: Неймар лойиҳанинг юраги, мен эса унга ёрдамчи. Бунинг сабаби, ПСЖга келганимда мен энди ўсиб бораётган юлдуз эдим ва буни майдонда тасдиқлашим керак эди”, дейди Мбаппе.

Маълумот ўрнида, Килиан 2017 йилдан буён ПСЖ сафида ҳаракат қилиб келмоқда, аввалги клуби “Монако” эди. Ушбу мавсумда форвард Франция чемпионатида 18 учрашув ўтказиб, 14 та гол ва 6 та голли узатма берди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1
t
×