Неймар “ПСЖ” билан шартномасини неча йилга узайтирди? 

Спорт

image

"ПСЖ" футболчиси Неймар клуб билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Бу ҳақда журналист Николо Скира Twitter'даги саҳифасида эълон қилган.  

Қайд этилишича, парижликлар яқин вақт ичида келишув узайтирилгани ҳақида хабар беради. 

Бразилияликнинг маоши йилига 30 миллион еврони ташкил қилади. 

Неймар "ПСЖ"га 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. 

Бу мавсумда ҳужумчи Франция чемпионатининг 13 та учрашувида қатнашиб, олтита гол урди ва учта голли пас берган. 

Ҳозирги Чемпионлар Лигасида Неймар еттита учрашувда қатнашиб, олтита гол урган ва иккита голли узатма берган. 

У "гол+пас" тизими бўйича турнирнинг энг яхши футболчилари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Форварднинг парижликлар билан келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг