Неймар “Навбаҳор”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
18 Сентябрь 2023
2988Неймарнинг бугунги Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” билан ўйиндаги иштироки сўроқ остида. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.
Манбага кўра, форвард Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Ҳилол” сафидаги дебют ўйинида жароҳат олган. Жамоа сафидаги биринчи ўйинида футболчи голли узатмага муаллифлик қилганди.
Қайд этиш жоиз, Неймарнинг эски жароҳати бор. У мушакларидаги муаммолар туфайли янги клубидаги 4 та учрашувни ўтказиб юборди.
Маълумот ўрнида, “Ал-Ҳилол”-“Навбаҳор” ўйини бугун соат 23:00 да бошланади.
LiveБарчаси