Неймар қачон майдонга қайтади?
Спорт
−
16 Март
3414Бразилия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳужумчиси Неймар 2024 йилнинг июль-август ойларидан машғулотларга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар маълум қилди.
“Ҳали реабилитациянинг ярмини ҳам тугатмадик. Тўққиз ёки ўн ойлик физиотерапия муолажаларини тугатганимиздан кейингина унинг майдонга қайтишини тўлиқ тасдиқлаш мумкин бўлади”, дейди Ласмар.
Қайд этиш жоиз, 32 ёшли футболчи ўтган йилнинг 18 октябрь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Бразилия терма жамоаси Уругвай терма жамоасига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда жароҳат олганди.
Жорий мавсумда Неймар барча мусобақаларда 5 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
LiveБарчаси