Неймар истеъдодли футболчи эмас – Феликс Магат

Спорт

image

1980 йилги жаҳон чемпиони, собиқ “Бавария” клуби мураббийи германиялик Вольфганг-Феликс Магат бразилиялик футболчи Неймар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда “Yevro Futbol” нашри хабар берди.

Мутахассис Неймар ҳақида салбий қарашларини маълум қилиб, унинг “Бавария”га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмаслиги ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини айтиб ўтган.

“Яқин кунларда бўлиб ўтадиган “Бавария” ва ПСЖ учрашувида Неймарнинг майдонга тушмаслиги, умуман олганда, ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Менинг назаримда Неймар ўзига хос футболчи эмас. Унинг техникаси яхши эканлиги кўп нарсани англатмайди. Бундайлар кўп. Бу футболчининг кучи эмас. Шунингдек, у жамоада замонавий тарзда ўйнамайди”, дейди собиқ мураббий.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Неймар биринчи Лигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширган.

Айтиш жоиз, “Бавария”-ПСЖ ўртасидаги навбатдаги учрашув жорий йилнинг 9 март куни бўлиб ўтади.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Неймар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг