Неймар фаолиятини Англияда давом эттирмоқчи

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Неймар клуб билан хайрлашгандан сўнг фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.

31 ёшли бразилиялик футболчига “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ньюкасл”қизиқиш билдиряпти. Жамоаларнинг вакиллари трансфер масаласини муҳокама қилиш учун футболчининг агентларига алоқага чиққани айтилмоқда.

Футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймарга Саудия клубларидан бири 400 миллион евролик таклиф билан чиққани, бироқ бразилиялик футболчи рад жавобини бергани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг