Неймар Саудия клуби таклифини рад этди
Спорт
−
31 Май 2023 4619 1 дақиқа
ПСЖ ҳужумчиси Неймар мўмайгина таклиф бўлишига қарамай, Саудия Арабистони чемпионатида ўйнашни истамаяпти. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби бразилиялик футболчига 400 миллион евролик таклиф билан чиққан, бироқ футболчи рад жавобини берган.
Неймарга Саудия клубидан ташқари Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, ПСЖ иш ҳақи харажатларини камайтириш учун Неймарни сотишга тайёр. Қолаверса, клуб унинг хатти-ҳаракатларидан унчалик мамнун эмас.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суради. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь